"Ан-Насср" камерунлик ҳужумчи билан хайрлашди. Машарипов клубда қолади

"Ан-Насср" камерунлик ҳужумчи билан хайрлашди. Машарипов клубда қолади
Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар "Ан-Насср"ни тарк этди.

Клуб матбуот хизмати футболчи билан хайрлашганини эълон қилди ва унга омад тилади. Роналдуни қайдномадан ўтказиш учун риёдликлар Венсан билан хайрлашишга мажбур бўлди.

Маҳаллий нашрлар Венсан ўрнига Машарипов кетиши ҳақида ҳам ёзганди. Аммо клуб раҳбарияти вакилимизни таркибда сақлаб қолишга қарор қилган.

Маълумотларга кўра, Абубакар хизматига "Бешиктош" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар