23:38 / 21.01.2023
261

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов якка пешқадамга айланди, Жавоҳир Синдоровда ҳам ғалаба

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов якка пешқадамга айланди, Жавоҳир Синдоровда ҳам ғалаба
Нодирбек Абдусатторов ва Аржун Эригаиси / Фото: Tata Steel Chess
Нидерландияда давом этаётган «Tata Steel Chess 2023» турнирининг 7-тури доирасида ўзбекистонлик шахматчилар ғалабага эришишди.

Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган турнирнинг «Masters» гуруҳида ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эригаисини қора доналарда мағлуб этишга эришди. Ушбу ғалаба орқали Нодирбек очколари сонини 5,5 тага етказиб, гуруҳда якка пешқадамга айланиб олди.

Яна бир халқаро гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров эса «Challengers» гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб боряпти. У бу сафар нидерландиялик Элин Роеберсга қарши учрашувни оқ доналарда ўтказиб, ғалабага эришди. Шу тариқа, Жавоҳирнинг очколари сони 5тага етди.

Жавоҳир Синдоров
Аввалроқ, Абдусатторов венгриялик Рихард Раппорт, эронлик Парҳам Мақсудлуни мағлуб этиб, америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Доммаржу Гукеш билан дуранг ўйнаган эди. Икки кун аввал эса Магнус Карлсен устидан муҳим ғалабага эришган, куни кеча ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандаа билан дуранг қайд этганди.

Маълумот учун, «Masters» гуруҳида яна 6 та тур ўтказилади. Турнир 29 январгача давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат. Нодирбек Абдусатторов якка пешқадамга айланди, Жавоҳир Синдоровда ҳам ғалаба