"Бунёдкор" "Ростов"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди

БАА пойтахти Абу Даби шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда "қалдирғочлар"га "Ростов" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда россияликлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда голларга Николай Комличенко, Данил Уткин, Егор Голенков, Дмитрий Полоз муаллифлик қилди. Вакилларимиз майдонни голсиз тарк этди.
Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Москванинг "Локомотив" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўйинда голларга Николай Комличенко, Данил Уткин, Егор Голенков, Дмитрий Полоз муаллифлик қилди. Вакилларимиз майдонни голсиз тарк этди.
Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Москванинг "Локомотив" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…