
Бугун, 22 январ куни Саудия Арабистони чемпионати 14-тури доирасида “Ал Насср” ўз майдонида “Ал Иттифоқ”ни қабул қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. Криштиану Роналду мазкур ўйинда янги жамоасидаги дебютини ўтказиши кутилмоқда. Сардорлик боғичи Роналдуга ишониб топширилгани айтилмоқда.
Шунингдек, Жалолиддин Машарипов ҳам бўлажак учрашувдан олдинги жамоавий машғулотларда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, риёдликлар айни вақт турнир жадвалида 30 очко билан 2-ўринда турибди. Пешқадам “Ал Иттиҳод” ҳисобида 31 очкп бор. “Ал Насср”нинг бугунги рақиби “Ал Иттифоқ” эса 16 очко билан 10-поғонада бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг