Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 22 январь тонгида UFC 283 мусобақаси бўлиб ўтди.
MMA оқшомининг асосий жанги ярим оғир вазн тоифасининг вакант камари учун Гловер Тейшейра ва Жамал Ҳилл ўртасида кечди. Бешта раунднинг барчасида Ҳилл ўз устунлигини намойиш қилди ва якунда очколар эвазига ғалаба қозонди.
Яна бир асосий жанглардан бирида мутлақ енгил вазн тоифаси чемпиони Дейвисон Фигейредо ва Брендон Морено ўртасида бўлиб ўтди. Учинчи раунддан кейин шифокорлар кўзидан жароҳат олган Дейвисонга жангни давом эттиришга рухсат бермади. Шу тариқа мексикалик яккакурашчи чемпионлик камарини қайтариб олди.
Асосий кард
- Жамал Ҳилл очколар эвазига Гловер Тейшейрани енгди;
- Брендон Морено 3-раундда техник нокаут эвазига Дейвисон Фигейредони мағлуб этди;
- Гильберт Бёрнс 1-раундда сабмишен эвазига Нил Магнини таслим этди;
- Жессика Андраде очколар эвазига Лорен Мёрфини енгди;
- Жонни Уокер 1-раундда Пол Крейгни нокаутга учратди.
Прелим кард
- Игорь Потеря 1-раундда Маурисиу Руани нокаутга учратди;
- Брунно Феррейра 1-раундда Грегори Родригесни нокаут қилди;
- Тиаго Мойзес 2-раундда сабмише билан Мелкизаэл Костани ютди;
- Габриэль Бонфим 1-раундда сабмишен эвазига Мунир Лаззезни таслим этди;
- Жаилтон Алмейда 2-раундда Шамил Абдураҳимовни нокаут қилди;
- Коди Стаманн очколар эвазига Луан Ласердани енгди;
- Исмаэл Бонфим 2-раундда Терренс Маккиннини нокаутга учратди;
- Николас Далби очколар эвазига Ворли Алвесни енгди;
- Жозиан Нунес очколар эвазига Зара дос Сантосни ютди;
- Даниэль Маркос 2-раундда Саймон Оливейрани нокаут қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?