Шахмат. Нодирбек Абдусатторов 8-турда дуранг ўйнади, Жавоҳир Синдоровда мағлубият

Нидерландияда классик шахмат бўйича "Tata Steel Chess 2023" мусобақаси мастерс гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов 8-тур доирасида америкалик Левон Аронянга қарши дона сурди ва дурангга эришди.
Ушбу дурангдан сўнг Нодирбекнинг ҳисобидаги очколари сони 6 тага етди. У ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.
Masters мусобақаси жадвали билан танишинг:

Афсуски, челленжерлар таснифида қора доналарда ҳаракат қилган Жавоҳир Синдоров туркиялик Мустафа Йилмазга имкониятни бой бериб қўйди.
Challengers жадвали қуйидаги кўринишда:

23 январь халқаро турнир дастурига биноан дам олиш куни этиб белгиланган.
Ҳар икки гуруҳдаги 9-тур ўйинлари 24 январь куни бўлиб ўтади. Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймер билан рўбарў келса, Синдоров америкалик Мишра Абхиманю билан куч синашади.

Изоҳлар 0
…