
"Рома" сафида тўп тепаётган легионеримиз Элдор Шомуродов кишки трансферлар ойнасида Рим клубини тарк этиши кутиляпти. Сабаби, футболчимиз Рим клубида кам ўйин амалиётига эга.
Журналист Флавио Тассоти берган хабарга кўра, "бўрилар" Элдорни ижарага беришга тайёр. Эндиликда, "Верона" ҳам уни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирмоқда.
Аввалроқ, "Торино", "Кремонезе" ҳамда "Лилль" каби жамоалар легионеримиз трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик.
Жорий мавсумда 27 ёшли ҳужумчи "Рома" сафида жами 8 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.