
"Реал" етакчиси Лука Модрич фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.
Журналист Рамон Альварес тарқатган хабарга кўра, "Ан-Наср" хорватиялик ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олиш учун жиддий бел боғлаган. Ар-Риёд жамоаси унга 40 миллион евро маош кўрсатилган икки йиллик шартнома таклиф этмоқда.
Ўз навбатида, Луканинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг июнь ойида якунига етади. "Қироллик клуби" раҳбарияти унга янги битим бериш вариантига шубҳа билан қараяпти. Сабаб сифатида унинг ёши 37 да экани кўрсатилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар