Жорий мавсум А Сериядаги иштирокини бошлаган “Кремонезе”нинг юқори дивизион жамоаларига “тиши ўтмаяпти”.
“Кремонезе” футболчилари чемпионатнинг қоқ ярмига келган паллада ҳали бирор маротаба ғалаба қозона олгани йўқ. Кремонеликлар 19 та учрашувдан фақат саккизтасида дуранг ўйнаб, рақиблардан биттадан очко тортиб олган.
Дебютант жамоанинг кўрсаткичлари клуб раҳбариятини умуман қониқтиргани йўқ. Клуб раҳбарлари янги йилдан кейин жамоани бошқариб келган Массимилиано Альвинини истеъфога чиқарди.
“Кремонезе”ни 15 январдан Давиде Баллардини бошқармоқда. Бу мураббий қуйи лигага шўнғиш арафасида турган жамоаларни қутқариб қолиши билан ном чиқарган. Элдор Шомуродов “Женоа”да ўйнаган даврда, Баллардини хавфли зонада турган генуяликларни қисқа фурсатда мусобақа жадвалининг ўрта қисмига олиб чиққан эди.
Айнан мана шу мутахассис даврида Элдор Шомуродов Италиядаги илк жамоаси – “Женоа” сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган.
Элдор дебют мавсумида А Серияда 31 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига саккизта тўп киритганини ҳали унутганимиз йўқ. Айниқса, ўша мавсумнинг иккинчи ярмида ҳамюртимиз голли серияси билан қатор жамоалар эътиборини тортган эди.
Натижада Шомуродов ўзига бўлган таклифлар орасида “Рома”нинг чорловини қабул қилганди. Римликлар ўзбек ҳужумчиси учун Генуя клубига 18 миллион евро тўлагани ҳам Шомуродовнинг тўпурарлик қобилиятига ишонч катта бўлганидан далолат беради.
Шундай қилиб, Баллардини ўзбек ҳужумчисининг имкониятларини яхши билади, деган хулосага келишимиз мумкин. Жозе Моуриньодан фарқли равишда бу мутахассис Шомуродовнинг салоҳияти ва иқтидорини қадрлайди. Баллардини "Женоа"ни бошқарган пайтда клуб рағбариятига қишки трансферлар вақтида Элдор Шомуродовни бошқа клубга қўйиб юборишни таъқиқлаган эди.
Cuoregrigiorosso.com сайтининг ёзишича, Давиде Баллардини “Кремонезе”ни қабул қилиб олганидан кейин клуб раҳбариятини Элдор Шомуродов учун курашга қайтарди. Аввалига кремонеликлар бир неча бор “Рома” эшигини тақиллатган бўлса-да, ўзбек ҳужумчисидан рад жавобини олганди.
Энди жамоага Баллардинининг бош мураббийлик қилиши вазиятни ўзгартириши мумкин.
Шунга қарамай, Давиде Баллардини жамоасига ҳам легионеримиз трансферини амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки, Элдорга “Специя”, “Торино”, “Фиорентина”, “Сампдория”, "Верона" каби жамоалардан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.
Шомуродовнинг ўзи фаолиятини Италияда давом эттиришга қарор қилганини билдириб, Германиянинг “Байер”, Испаниянинг “Вальядолид”, Франциянинг “Лилль” ва “Ренн” клублари таклифларини қабул қилмади.
“Рома” ўзбек ҳужумчисининг трансферини 12-14 миллион еврога баҳолаётгани ҳақида хабарлар бор. Харидорлар ушбу суммани бирданига тўласа ёки ёзда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган тақдирда римликлар ўзбек ҳужумчисининг трансферини расмийлаштиради.
Ҳали қишки трансферлар ойнаси ёпилишига бир неча кун вақт бор. Шомуродов трансфери тез орада ҳал бўлиши кутилмоқда. Демак, вазиятни кузатишда давом этамиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?