
Таиландда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун финалда жанг қилган 10 нафар йигитимиздан 9 таси ғалаба қозониб, чемпионатга чиройи якун ясаб беришди.
Якунда 9 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари қўлга киритилди. Шубҳасиз, бу умумжамоа ҳисобидаги энг яхши кўрсаткич бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-71 кг: Нурислом Исмоилов
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Нусрат Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медаль:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
Бронза медаль:
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар терма жамоамиз мусобақада 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар