Россия Премьер-лигаси клубларида ўзбек футболи тарбияланувчиларига доим қизиқиш бўлгани айни ҳақиқат. Айниқса, Элдор Шомуродов бу лигада порлаб, кучли бешлик чемпионатларидан бири – А Серияга йўл олгани ўзбек футболчилари учун Россияга йўлни кенгайтириб берди.
Ҳозир ҳам Россия жамоаларида Иброҳимхалил Йўлдошев, Вагиз Галиулин, Ҳожимат Эркинов тўп термоқда. Улар қаторига Рустам Ашурматов, Руслан Жиянов ва Умарали Раҳмоналиев қўшилди.
Бироқ, кейинги йилларда рус заминига қадам босган энг талантли ўйинчиларимиз орасида Жасур Жалолиддинов ва Остон Ўруновнинг Россия жамоаларидаги фаолиятини муваффақиятсиз чиқмади.
Жалолиддиновга “Локомотив” ва “Тамбов”да ўзини кўрсатиш учун ҳеч қандай имконият берилмаган бўлса-да, Остон Ўрунов бир порладию тез сўнди.
Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилган Ўруновнинг легионер сифатидаги фаолияти жуда тез сўнггани ҳамон муҳокама қилинмоқда. Россиянинг “Матч ТВ” канали журналистлари Ўруновнинг трансферларида ҳал қилувчи ролни ўйнаган Шамиль Газизовдан бу масалага ойдинлик киритишини сўради.
Айни пайтда Шамиль Газизов Ўруновнинг биринчи жамоаси – “Уфа”да бош директор вазифасида ишламоқда.
- Ўрунов ҳозир жамоасиз юрибди. Нега бу аҳволга тушиб қолди?
- Ўзини йўқотиб қўйди. Катта маошни бошқара олмади. Футбол нуқтаи назаридан Ўруновда ҳаммаси жойида, психология бўйича бундай эмас. Ўзбекистонда ички ғалаёнларини боса олса, яна ўзини кўрсата олади.
- Қайси клубда?
- “Навбаҳор” ҳақида эшитдим.
- Ўрунов сўниб қолишидан олдин, мана шундай муаммоларга дуч келишини тахмин қилиш мумкинмиди?
- Бунинг имкони йўқ эди. Мени у билан бўлган воқеалар ҳайратга солди. Жисмоний, техник ва тактик томондан Остон жуда зўр. Унга ковид, кичик жароҳатлар ёки катта пуллар салбий таъсир қилдими, буни аниқ айтиш қийин.
Ҳаммаси яхшилик билан якун топишига умид қилиб қоламиз.
Дарҳақиқат, Остон Ўрунов Россия Премьер-лигасида икки йил давомида “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” жамоаларида тўп тепди. Айни пайтда 22 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент мақомида юрибди. Шунга қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец истеъдодли ўйинчига ишонч билдириб, уни ўқув-машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларига жалб қилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди