15:02 / 28.01.2023
159

Иван Бошкович “Бунёдкор” билан қўшимча келишув шартномасини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради

Иван Бошкович “Бунёдкор” билан қўшимча келишув шартномасини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради
27 январь куни мураббий Иван Бошкович Лига ҳамда ЎФА қўмитасига мурожаат билан чиқди.

Маълум бўлишича, мутахассис “Бунёдкор” клуби билан 2022 йилнинг 27 декабрь санасида амалдаги шартномасига қўшимчалар киритилган битимга имзо чеккан. Бироқ мазкур шартнома ҳозирга қадар Лига рўйхатидан ўтказилмаган.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 12.2-бандида футбол клуби футболчи ёки мураббий билан билан йилнинг исталган даврида меҳнат шартномаси тузиш ҳамда унга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга экани қайд этилган. Мазкур меҳнат шартномаси ёки унга киритилган ўзгариш эса имзоланган кунидан бошлаб 1 ой ичида Лига рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади.

ЎФА тегишли қўмитаси мазкур ҳолатни ўрганиб чиқади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович “Бунёдкор” билан қўшимча келишув шартномасини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради