
Хабарингиз бор, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Туркиядаги йиғин доирасидаги биринчи назорат учрашувида майдонга тушди. Черногориянинг "Дечич" жамоасига қарши кечган баҳсда "аждарлар" йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Насаф" сафидан Акмал Мозговой, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳусаин Норчаев ва Лима Круз гол урган бўлса, рақиб сафидан Смиланич ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Назорат учрашуви. Анталия-2023
"Насаф" - "Дечич" 4:1
Голлар: Мозговой 14, Алиқулов 34, Норчаев 4, Круз 45 - Смиланич 38.
"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Ҳусайн Норчаев, Баҳром Абдураҳимов, Матеус Лима Круз, Сардор Садуллаев, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Азамат Сойибов, Жавоҳир Сидиқов, Абубакр Ризо Турдалиев, Ален Машович, Жўрабек Маннонов, Муҳаммаджон Раҳимов, Жаҳонгир Шерматов.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар