08:37 / 30.01.2023
227

Анчелотти "Реал" очко йўқотган ўйин ҳақида нималар деди?

Анчелотти "Реал" очко йўқотган ўйин ҳақида нималар деди?
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Ла Лигаси 19-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши дурангдан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Ўйин ва унинг натижаси ҳақида
"Жуда яхши ўйнадик ва ғалабага ҳақли эдик. Жамоа сифатида ўсмоқдамиз. Шогирдларим тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ажойиб ҳаракат қилди. Барчаси мукаммал бўлиши учун бизга гол етишмади, аммо унга анча яқин келгандик.

Бу дурангдан унчалик хафа эмасман, чунки жамоа жуда яхши ҳаракат қилди".

Кубок доирасидаги "Атлетико"га қарши 120 дақиқа давом этган баҳс ҳақида
"Бугун футболчиларим 90 дақиқа давомида тинмади. Биз кубокдаги экстра-таймларга қадар чўзилган беллашув асоратларини сездирмасликка уриндик ва интенсивликнинг юқори даражасини намойиш этдик".

Камавинганинг чап қанот ҳимоясида ўйнагани ҳақида
"У ажойиб ҳаракат қилди. Эдуардо бу позицияда ўйнашга ўрганмаган, аммо Винисиус иккаласи жуда кўп хавфли вазиятлар яратишди".

Турнир жадвали ҳақида
"Барселона" билан ўртадаги фарқ 5 тага етди, буни йўққа чиқаришимиз лозим", - деди италиялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти "Реал" очко йўқотган ўйин ҳақида нималар деди?