12:14 / 01.02.2023
463

Рўзиқул Бердиев: "Тўғриси, Насруллаевни "Ордабаси"га боришига қаршилик кўрсатардим"

Рўзиқул Бердиев: "Тўғриси, Насруллаевни "Ордабаси"га боришига қаршилик кўрсатардим"
Қаршининг “Насаф” клуби ҳам Анталиядаги тайёргарлик босқичини режага биноан давом эттиряпти. Рўзиқул Бердиев жамоаси у ерда бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказади ва кузатиб бораётган бўлсангиз назорат баҳсларидаги иштирокини бошлаб юборган.

Кеча “Насаф” Украина жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиғи, “Андижон” қўшни майдонда ўз ўйинини ўтказди. Фақат ўйинларнинг бошланиш фарқи ярим соатни ташкил қиларди. “Насаф” ўз учрашувини тугатгач, Рўзиқул Бердиев ёрдамчиси Шуҳрат Тошпўлатов билан бирга “Андижон” иштирокидаги ўйинни кузатиш имкониятига эга бўлдилар.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Рўзиқул Саъдуллаевичга айрим саволларни йўллаб олдик.

- Режа бўйича барча футболчиларимизга ўйнаш учун имконият беряпмиз. Бугун кўпроқ олдинги учрашувда ўйнамаган ўйинчилар майдонга тушишди. Учрашувнинг катта қисмида улар ҳаракат қилишди. Беллашув 1:1 бўлган бўлса ҳам ўйин сифати биз кутгандек бўлмади. Рақибимиз ҳам анча жиддий экан. Биринчи дивизион вакили бўлишига қарамасдан етакчи жамоа экан. Ўйини анча яхши ва шаклланган. Кўп футболчиларимизнинг имкониятларини чамалаб оляпмиз. Энди кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Яна бирин-кетин иккита ўйин ўтказамиз. Яъни, 2 ва 4 февралда ўйнаймиз. Умумий маънода 8 та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Шу боис ўйинчиларимизга кўпроқ имконият берамиз.

- Кўрдикки, “Насаф”нинг ўйинини “Пахтакор” бош мураббийи Максим Шацких четдан кузатиб борди...
- (Кулади) Ҳамма жамоалар шу ерда-ку. Ҳозир мана, ўзим ҳам имконият бўлганида “Андижон” жамоасининг ўйинини кўряпман. Буни ҳеч бир бошқача жиҳатлари йўқ. Ҳаммаси тушунарли. Клублар шу ерда бўлгани учун мураббийлар бир-бирини ўйинини бориб кўришлари табиий ҳол. Негаки, чемпионатда барибир бир-биримизга рақиб бўламиз. Ўрганишга ҳаракат қилишади ва янги ўйинчиларга қарашади. Бу нормал ҳолат.

- Шерзод Насруллаевга Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби қизиқаётганини эшитиб қолдим. Бунга қандай муносабат билдирасиз? Бу хабар ростми?
- Тўғриси, мураббий сифатида “Ордабаси”га боришига қаршилик кўрсатардим. Чунки Шерзод “Ордабаси” эмас, балки ундан кучлироқ жамоаларда тўп суришга қодир. Яна бир томони борки, ўзимизни ҳам олдимизда жиддий ўйинларимиз бор. Шунинг учун уни “Ордабаси”га ўтишини хоҳламасдим.

- Демак, бу нотўғри маълуотми?
- Билмадим, балки ростдан таклифлар бўлгандир, аммо Шерзод Насруллаев ўзимизга ҳам керак. Агар кучлироқ чемпионатга борса яхши бўларди. Ҳозирги пайтда Қозоғистон чемпионатини Ўзбекистон чемпионатидан кучли деб ўйламайман.

- Хусниддин Алиқулов ҳам клубда қоладими?
- У ҳам шу ерда. Олдин ҳам айтгандим, кучлироқ чемпионатга кетадиган бўлса, марҳамат бораверсин. Клубимиз бунга қарши эмас. Озгина маблағни деб ўртача чемпионатга жўнатиш менимча футболчимизга ҳам зарар келтириши мумкин.

Шуҳратбек Жўраев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Тўғриси, Насруллаевни "Ордабаси"га боришига қаршилик кўрсатардим"