date
views 281

Мбаппенинг "Реал"га ўтиш имкониятлари қандай?

Мбаппенинг "Реал"га ўтиш имкониятлари қандай?
"Реал" клуби директорлар кенгаши аъзоси Каталина Мигнарро ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Мадридга кўчиб ўтишини истисно қилмаяпти.

Флорентино билан ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди. Агар Мбаппенинг тақдирига ушбу трансфер ёзилган бўлса ва у клуб мезонларига жавоб берса, шундай бўлади. Акс ҳолда у "Реал"да бўлмайди. Биз эса сафимизга бошқа футболчиларни қўшиб оламиз.

Ишончим комилки, Флорентино ҳар қандай ҳолатда ҳам клубга фойда келтирадиган барча ишни қилади
”, - деди Каталина Мигнарро.

24 ёшли франциялик ҳужумчи бу мавсум ПСЖ сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25 та гол ва 6 голли узатма ёздириб қўйди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппенинг "Реал"га ўтиш имкониятлари қандай?