Равшан Эрматов ОФК Ижроқўмига сайланди

Равшан Эрматов ОФК Ижроқўмига сайланди
Баҳрайн пойтахти Манаман шаҳрида 33-ОФК Конгресси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2023-2027 йилги Ижроқўм аъзоларини саралаб олиш бўйича сайлов ўтказиляпти. Аҳамиятлиси, сайлов жараёнларида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва Марказий ҳудудга сайланди. У мазкур ҳудуддаги ягона номзод сифатида жараёнда қатнашди.

Эрматовдан олдин Зокир Қурбонов (1998-2000), Бахтиёр Раҳимов (2000-2011) ҳамда Сардор Раҳматуллаев (2015-2019) Ўзбекистондан вакиллик қилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар