
“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду маошининг катта қисмини Саудия Арабистони бюджетидан олади.
The Athletic нашрининг хабар беришича, португалиялик “Ан-Насср”да йилига 175 миллион фунт (200 миллион евро) маош олади.
Клуб унинг 10 фоизини тўлаб беради. Қолган 90 фоизи эса Саудия Арабистони бюджетидан ажратилади.
“Бу футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бирининг ёнида бўлиш учун яхши имкониятдир. Бу нафақат клуб учун, балки Саудия Арабистони учун ҳам тарихий лаҳзалардир”, — дейди “Ан-Насср” вакили.
Саудия Арабистони футбол федерацияси эса бу хабар ҳақида маълумот беришдан бош тортди.
37 ёшли ҳужумчи Ар-Риёд клубининг 2 та ўйинида иштирок этди ва ҳозирча голли вазиятларда иштирок этмади.
Криштиану РоналдуАн-Насср клубиСаудия АрабистониФутбол тарихидаМаош миқдориСпорт янгиликлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар