12:25 / 04.02.2023
520

Англия футболи афсонаси "Челси"ни мазаҳ қилди

Англия футболи афсонаси "Челси"ни мазаҳ қилди
Ҳозирда телебошловчи ва жамоат арбоби ҳисобланган англиялик собиқ футболчи Гари Линекер АПЛ доирасидаги "Фулхэм"га қарши ўйинда қайд этилган нурсиз дурангдан сўнг "Челси" ҳақида ҳазил қилди.

"Агар "Челси" ёзда янги ўйинчилар учун катта пул сарфласа, улар "хавф туғдириши" мумкин", - деб ёзди Линекер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Гап, албатта, лондонликларнинг қишки трансфер ойнасидаги катта харажатлари ҳақида кетмоқда. “Аристократлар” мавсумлар оралиғида аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни 121 миллион еврога, украиналик Михаил Мудрикни эса 100 миллион еврога сотиб олди.

Лондон дербисидан сўнг "Челси" АПЛ мусобақа жадвалида тўққизинчи, "Фулхэм" эса олтинчи ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия футболи афсонаси "Челси"ни мазаҳ қилди