ММА афсонаси, собиқ Pride промоушени оғир вазни чемпиони Фёдор Емельяненко (40-7, 1NC) Райан Бейдерга (31-7) қарши Bellator оғир вазни чемпионлик жангидан кейин ўзининг ММА билан хайрлашиш нутқини амалга оширди:
"Бир тарафдан хафаман. Чунки, жангда ғалаба қозона олмадим, қадрдонлар. Аммо, бошқа тарафдан хурсандман. Сиз азиз мухлислар, умрим ва фаолиятим давомида менга йўлдош ва рақиб бўлган жангчилар бугун мени қўллаб-қувватлаш учун аренага йиғилишди. Сизларни кўриб турганимдан бошим осмонга етди. Бугун шу ерда, шу жамоа билан бирга бўлдим. Албатта, бу ердаги тенгқурларим менинг ёшимни инобатга олишади ва тушунишади деб ўйлайман. Энди тугатаман, барчага ташаккур!"
Райан Бейдернинг ғалабадан кейинги нутқи:
"Худдики, бир вақтнинг ўзида ҳам ширин, ҳам аччиқ таъмли ҳиссиётни туймоқдаман. Чунки, сизлар каби мен ҳам Фёдорнинг мухлисиман, у орқали ММА‘га қадам қўйганман. Ҳаммасидан олдин, уни етарлича қўллаб-қувватланг ва у лойиқ бўлган ҳурматни унга кўрсатинг. Тушунинг, мен бугун шунчаки ўз ишимни бажаришим шарт эди.
Бошим кўкка етмоқда, чунки, мен Емельяненко даражасидаги барча даврларнинг энг буюк жангчисига қарши икки маротаба октагонга кўтарила олдим. Гап ғалабада эмас, афсонага қарши чиқа олишимни ўзи ақлбовар қилмас ҳодиса. Яхшиямки, мен бу тарихнинг бир қисмиман!" “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи