
Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони ва сардори ёзда келажаги борасида раҳбарият билан музокара ўтказади.
33 ёшли дарвозабон 2017 йилга қадар давом этадиган шартномаси охирига қадар ўйнашни мақсад қилгани айтилган эди. Аммо Касильяс жорий мавсум охиридаёқ жамоадан кетиши мумкин. Хабар қилинишича, "Сантяго Бернабеу"даги мухлислар Икерга нисбатан ҳуштаквозлик қилгач, дарвозабон кетишга қарорқ илган.
Агарда Икер ёзда «Реал»дан кетишга қарор қилса, фаолиятини давом эттириш учун АҚШ чемпионатини танлаши мумкин. Дарвозабон бироз вақт муқаддам Европанинг бошқа жамоасида ўйнашни истамаслигини айтган эди. Касильяс «Реал»га қарши майдонга тушишни мутлақо истамайди.
Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар