
Бугун, 28 майда Миланда Чемпионлар Лигаси финали бўлиб ўтади, Европа қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли унвони учун иккита испан гранди – "Атлетико" ва "Реал" курашади, дейилади "Кун" нашрида.
"Қироллик" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўйин олдидан ўтказилган матбуот-анжуманида жамоа етакчиси Криштиану Роналду бу учрашувга тўлиқ тайёр бўлишини айтди. Аввалроқ португалиялик ҳужумчи жароҳати туфайли машғулотни якунлай олмагани маълум бўлганди.
"Роналду 100 фоизга тайёр бўлади. У бироз оғриқ сезганди, бироқ умуман Криштиану жойида", деб айтди Зидан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар