361
"Сергеевни нималарга қодирлигини яхши биламан, Ристич роса мақтаган, "Сўғдиёна" менга ёқди" - македониялик мураббий
Туркиянинг Анталия шаҳрида жамоаларнинг давом этаётган ўқув-машғулот йиғинлари давомида Македониянинг “Силекс” клуби куни кеча Жиззахнинг “Сўғдиёна”сига қарши майдонга тушди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
“Силекс” клубида ўзбек мухлисларига яхши таниш бўлган македониялик собиқ ҳужумчи Стевица Ристич тўп сурмоқда. У билан меҳмонхонада олдинги даврни эслаб гаплашиб ўтирдик. Албатта, у билан суҳбат ҳам уюштирдик. Аммо ундан аввал эътиборингизга “Силекс” бош мураббийи Горазд Михайлов билан интерьюни ҳавола қилмоқчимиз.
“Сўғдиёна”га қарши ўйиндан кейин Ристич бизга бош мураббий билан суҳбатлашишимизда кўмак берди. Михайловда ўзбек футболи борасида яхши тушунчалар бор экан.
- “Сўғдиёна”га қарши учрашувни қандай баҳолаган бўлардингиз?
- Жамоамнинг ўйинидан жуда қониқдим. Биз ўтган йили ОФК Кубоги ярим финалигача етиб келган рақибга қарши ўйнаётганимизни билардик. Бу яхши жамоа. Биз ўз ўйинимизни намойиш этдик. 10-15 дақиқа ўйинимиз ўхшамади. Шундан кейин ўйинимизни назорат қила олдик. Менга “Сўғдиёна”нинг ўйини ёқди. Стевица Ристич билан гаплашганимда бу жамоани у роса мақтаган. Жуда техникавий футбол ўйнашади ва кўп югуришини айтган. Ўйинчилари ҳам тезкор, техникаси юқори ва тактикага кўп эътибор қаратиб тўп суришади. Кейинги ярим соатда ўз ўйинимизни топдик ва гол урдик. Кейин яна 2-3 та голли имкониятларимиз ҳам бўлди. Яна қайтараман: “Сўғдиёна”да техникаси юқори футболчилар кўп. Яхши жамоа экан. Тўғри футбол ўйнашни билади. 10-12 та футболчилари юқори савияли. Ўрта чизиғи ва ҳужум чизиғи яхши таассурот қолдирди.
- Умуман олганда, футболимиз ҳақидаги тасаввурларингиз қанақа?
- Ўзбекистон футболи мен учун ёқимли сюрприз бўлди. Футболчиларингиз жуда тезкор ва тўп билан яхши муомала қиладиган футбол ўйнайдилар. Тажовузкор ўйин ҳам намойиш қилишади. Шунингдек, пас ўйин орқали ҳаракат қилишади. Қисқа пас ўйнашни ёқтиришади. Жисмонан ҳам тайёргарлиги яхши экан. Майдонда кўп ҳаракат қилишади. Ўйиндан кейин ўз футболчиларим билан гаплашганимда улар айтдики, учрашув бошида 20-25 дақиқа қийналдик дейишди. Чунки бу жамоа прессингни яхши қўллайди. Қанотлардан тезкор ҳужумлар уюштира олади. Мен Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларини кузатиб борганман.
Масалан, ўтган йили “Евроспорт” телеканали орқали U-23 Осиё чемпионатини кўрганман. Ўшанда Ўзбекистон финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйганди. Бундан ташқари, “Пахтакор” ва “Насаф”нинг ҳам Осиё Чемпионлар лигасидаги ўйинларини кузатганман. Жамоаларингиз жуда тезкор ва ақлли футбол намойиш этадилар ва менга жуда ёқади. Менинг фалсафамга тўғри келадиган футбол кўрсатишади, менга бу футбол ёқади.
- Жамоангизда бирор-бир ўзбек футболчиси тўп суришини истармидингиз?
- Албатта, нима учун йўқ? Ўйинларини кўрганман ва футболчиларни кузатиб турибман. Бемалол ўзбек футболчилари Македонияда ўйнай оладилар.
- Мураббийлик фаолиятингиз давомида БААнинг “Ал-Дафра” клубида ҳам ишлаган экансиз. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев ўша клубда тўп сурган.
- Ҳа, Игорь Сергеевни яхши биламан. Ажойиб ҳужумчи. Техникаси юқори ва бақувват. Қолаверса, у тезкор футболчи. Профессионал ўйинчи. Характери ҳам жуда яхши. Мен уни яхши ўрганиб чиққанман. 8-9 ой бирга ишлаганмиз. Шу боис Сергеевни нималарга қодирлигини яхши биламан.
- Айни пайтда унинг қаерда тўп сурётганини биласизми?
- Ҳа, ҳозир у “Тобол”да ўйнаяпти. Янги йилда бир-биримизни табриклаб турамиз. Бир йилда 2-3 марта ҳол-аҳвол сўраб, ёзишиб турамиз.
- Тушунарли, аммо Сергеевнинг “Ал-Дафра”даги ишлари унчалик юришмаганди. Ўшанда нима бўлган?
- Сергеевнинг ўйин услуби “Дафра”га тўғри келмаган. Чунки клуб бошқача ўйнарди. Игорь бошқача тоифадаги ҳужумчи. Унга қанотлардан кўпроқ пас оширилиши керак. Сергеев бош билан яхши ўйнайдиган ва жарима майдончаси ичида ҳукмрон қиладиган ҳужумчи эди. Бизда эса бундай услуб бўлмаган. Бошқача футбол эди. Мен у пайтда ёрдамчи мураббий эдим. Бош мураббийнинг тактикаси бошқача эди.
- Яна қайси футболчиларимизни яхши биласиз?
- Отабек Шукуровни биламан. У “Ал-Шабаб”да тўп сурган. “Ал-Наср”даги Жалолиддин Машариповни ҳам танийман. Мен профессионал футболчилик фаолиятимда Грециянинг “Каламари” жамоасида ўйнаганман. Ўшанда бизнинг жамоада ўзбекистонлик футболчи бўлган, бўйи пастроқ. Исми аниқ эсимда йўқ. Унинг отаси СССР терма жамоасида ўйнаган. Кейин Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган.
- Баҳодир Абдураимов эмасми? Дадаси Биродар Абдураимов...
- Ҳа, ҳа, ўша.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди