Фото: Getty Images
АҚШ Бокс федерацияси (USA Boxing) россияликларнинг ўз давлат байроғи остида жаҳон чемпионатида иштирок этишига рухсат берилганига салбий муносабат билдирди. Америкалик боксчилар эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди.
USA Boxing баёнотига кўра, Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) позицияси нафақат Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Россия ва Беларус байроқларидан спорт мусобақаларида фойдаланишни тақиқловчи санкцияларини, балки адолатли ўйин ва шаффофлик тамойилларини ҳам бузади.
Бундан ташқари, USA Boxing жаҳон чемпионатини бойкот қилиш қарорига таъсир этган бошқа сабабларни ҳам келтиради. Улар орасида IBA молиявий бошқаруви шаффоф эмаслиги ва санкциялар остидаги компанияларга қарамлиги ҳам бор.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2023 йилнинг март ойида Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида, эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати май ойида Тошкентда бўлиб ўтади.
2022 йил феврал ойида ХОҚ Украинада бошланган уруш туфайли халқаро спорт федерацияларига россиялик ва беларусликларни мусобақалардан четлатишни тавсия қилди. Аксарият федерациялар, жумладан, IBA ҳам ХОҚ тавсияларига амал қилди.
Бироқ октябр ойида IBA директорлар кенгаши Россия ва Беларус боксчиларининг ўз шафелигидаги мусобақаларга киритилишига қўйилган тақиқни бекор қилди. IBA қарорига кўра, россиялик ва беларуслик боксчилар ўз байроғи ва мадҳияси билан чиқишади.
Қайд қилиш жиозки, IBA ташкилотига россиялик Умар Кремлёв раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек, ташкилотга Россиянинг «Газпром» компанияси ҳомийлик қиляпти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди