
Олий лига 10-турида кичик сенсация қайд этилди. «Пахтакор» клуби ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилди ва мағлубиятга учради, деб ёзмоқда "Uff.uz".
Эътиборли томони, «Нефтчи» биринчи бўлимнинг 20-дақиқасидаёқ бир киши кам бўлиб қолган эди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам Азим Асимов «Нефтчи» футболчиси Саматовни 20-дақиқага қадар икки марта огоҳлантирди ва майдондан четлатди. Бироқ шунга қарамай ҳисоб айнан фарғоналиклар томонидан очилди. Мансур Саидов узатиб берган тўпни Мурод Бобожонов бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимда Жалолиддин Машарипов захирадан майдонга туширилди ва у ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аммо 79-дақиқада «Нефтчи» сафида захирадан ўйинга қўшилган Отабек Исроилов ғалаба тўпини киритди ва жамоасига уч очко олиб келди.
«Пахтакор» – «Нефтчи» - 1:2
Гол: Машарипов 67 - Бобожонов 39, Исроилов 79
«Пахтакор»: Жўраев, Козак, Исматуллаев, Отахонов, Ҳошимов, Аҳмедов, Соҳибов, Андреев (с), Каримов, Искандеров, Сергеев
«Нефтчи»: Юсупов, Саматов, Қулматов, Меҳмонов, Ғофуров, Расулов, Қодиров, Саидов (с), Ёқубов, Ҳакимов, Бобожонов
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шоахметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Инспектор: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
Четлатиш: Саматов 20 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар