date

Зидан ЕЧЛни ютган илк француз мураббийга айланди

Зидан ЕЧЛни ютган илк француз мураббийга айланди

Чемпионлар лигасининг 2015/2016 йилги мавсумида Зинедин Зидан бошчилигидаги «Реал» «Атлетико»ни мағлубиятга учратди, дейилади "Кун" нашрида.

Зинедин Зидан бу ғалаба орқали ўзига хос натижа қайд этди.

У ЧЛда ғолиб чиққан илк француз мураббийига айланди. Бу вақтгача турнирда 14 мамлакат вакиллари бўлган мураббийлар ғолиб бўлишганди.

Шу вақтгача италиялик мураббийлар 11 марта, испаниялик мураббийлар 10 марта ЕЧЛда ўз жамоаси билан ғалаба қилган.

У шунингдек ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган еттинчи инсонга айланди.

Шу пайтгача Мигель Муньос, Жованни Трапаттони, Йоҳан Кройфф, Карло Анчелотти, Франк Райкаард ва Хосеп Гвардиола шундай ютуққа сазовор бўлишганди.

Улардан фақат 3 нафари бир жамоа сафида футболчи ва мураббий сифатида Чемпионлар лигаси (кубоги)да зафар қучган: Муньос, Анчелотти ва Гвардиола.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан ЕЧЛни ютган илк француз мураббийга айланди