"Насаф" Абдихолиқов ва Умаров ҳаракат қиладиган жамоани мағлуб этди

"Насаф" Абдихолиқов ва Умаров ҳаракат қиладиган жамоани мағлуб этди
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Насаф" навбатдаги баҳсда майдонга тушди. Унда "аждарлар"га Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувда ягона гол Ҳусаин Норчаев ҳисобига қайд этилди. Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Украинанинг "Минай" жамоаси билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг ўйнаганди.

Маълумот ўрнида, "Ордабаси" сафида ҳамюртларимиз Бобир Абдхолиқов ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар