Элдор Шомуродов “Рома”дан “Специя”га ўтганидан кейин А Серияда кетма-кет иккита учрашувда “Наполи” ва “Эмполи”га қарши бошланғич таркибда майдонга тушди. Бу баҳсларда лигурияликлар атиги бир очко олди.
“Эмполи”га қарши баҳсда бой берилган ғалаба бош мураббий Лука Готтининг келажагига жиддий таъсир ўтказа бошлади. Клуб раҳбарияти 17-поғонага тушиб қолган жамоага бошқа устоз олиб келиш ҳақида ўйлай бошлади.
Лука Готти “Специя”ни 2022 йилнинг 1 июлидан бошқармоқда. Аввал бу мутахассис “Удинезе”да бош мураббий бўлган. Унгача, бир неча клубларда ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Готти Роберто Донадони, Маурицио Сарри ва Игор Тудор каби тажрибали мутахассисларга ёрдам бериб, улар қўл остида тажрибасини оширган.
“Специя” кетма-кет тўртта баҳсда очко йўқотгани раҳбариятни хавотирга солди. Готти шогирдлари “Рома”, “Болонья” ва “Наполи”га ютқазиб, “Эмполи” билан дуранг ўйнади. Клуб мутасаддилари бош мураббийни “Эмполи” билан бўлган баҳсда ўйинчи алмаштиришда хатога қўл қўйгани оқибатида 2:0 ҳисобидаги ғалабани ушлаб қола олмаганликда айбламоқда.
Бундан ташқари, экспертлар “Эмполи” беллашувнинг 90-дақиқасидан кейин тўп киритганини инобатга олиб, “Специя” мавсум давомида еттита учрашувда сўнгги дақиқаларда ўтказилган гол эвазига қимматли очколарни бой берганини ҳисоблаб чиқди.
“Специя” спорт директори Эдуардо Масиа қишки трансферлар вақтида Лука Готти талабига кўра, бир неча ўйинчиларни олиб келган ва жамоани рақобатга тайёр эканини таъкидламоқда. Хусусан, Готти ўз жамоасида Элдор Шомуродовни кўришни истаган эди. Масиа январда Элдорга харидор бўлган бир неча клублар рақобатини енгиб ўтиб, легионеримизни “Специя”га ижарага олишни уддалади.
Умуман олганда, Лука Готти бошчилигида “Специя” А Серияда 22 та учрашувдан тўрттасида зафар қучди, етти марта дуранг ўйнади ва ўн маротаба имкониятни бой берди. Жамоа Италия кубогида иккита баҳсда зафар қучиб, “Аталанта”дан учралган мағлубиятдан кейин бош соврин учун юришни тўхтатди.
“Специя” фаолиятини ёритаётган https://www.calciospezia.it сайтининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти олдиндаги иккита беллашувни Готтига вазиятни ўнглаш учун сўнгги муддат сифатида белгилади. Лигурия жамоа 19 февраль куни “Ювентус”ни қабул қилади ва 26 февраль куни “Удинезе” меҳмони бўлади.
“Специя” раҳбарияти ҳозирнинг ўзида янги бош мураббий танлаб бўлган. Агар Готти вазиятни ўнглай олмаса, Элдор Шомуродов жамоаси Леонардо Семпличи қўл остига ўтади. 55 ёшли мутахассис 2021 йилнинг 14 сентябридан бери ишсиз юрибди. Аввал у “Арецо”, “Пиза”, “Фиорентина-U19”, СПАЛ ва “Кальяри” каби жамоаларни бошқарган.
Манбаларнинг таъкидлашича, Леонардо Семпличи “Специя”нинг “Наполи” ва “Эмполи”га қарши ўтказган учрашувларини бевосита трибунадан томоша қилган ва жамоа ҳақида керакли маълумотларни тўплаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди