22:03 / 14.02.2023
378

Мбаппе “Реал”га қачон ўтиши маълум бўлди

Мбаппе “Реал”га қачон ўтиши маълум бўлди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе анчадан бери жамоасини ўзгартиришни ўйлаб юрибди. 24 ёшли футболчи фаолиятини “Реал”да давом эттиришни истаяпти.

24 ёшли тўпурар “Сантьяго Бернабеу”га кўчиб ўтишга шошилаётганига қарамай, “Қироллик клуби” бу трансферни амалга ошириш учун ўзи тузган режани қўлламоқчи.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, мадридликлар Мбаппе учун катта харажат қилмоқчи эмас. Франциялик футболчининг шартномасида ПСЖ билан келишувни 2024 йилнинг ёзида бир томонлама бекор қилиш бўйича банд бор.

“Реал” хўжайинлари Килиан келаси йил битимни бекор қилиб, Мадридга эркин агент сифатида келишини кутадиган бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе “Реал”га қачон ўтиши маълум бўлди