22:56 / 14.02.2023
393

Рўзиқул Бердиев: "Ордабаси"нинг мақсади жиддий экан. Клуб Қозоғистон чемпиони бўлмоқчи"

Рўзиқул Бердиев: "Ордабаси"нинг мақсади жиддий экан. Клуб Қозоғистон чемпиони бўлмоқчи"
Қаршининг "Насаф" клуби кеча Туркиядаги йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсдан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қисқа интервью берди.

- "Насаф"нинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини якунланди, умумий хулосаларингиз қандай?
- Барча режалаштирган ўйинларимизни ўтказиб олдик. Йигитларга етарлича ўйин амалиёти беришга ҳаракат қилдик ва олдинда бизни кутиб турган Чемпионлар лигасида учрашувда бор имкониятларимизни ишга солиб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Қизиқ бир ҳолатга дуч келдик, шогирдингиз Бобир Абдихолиқов "Насаф" жамоасига қарши ўзининг янги жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди, Бобирнинг трансфери ҳақида фикрингиз қандай?
- Учрашув олдидан "Ордабаси" жамоаси мураббийлари ва раҳбарияти билан суҳбатлашдим, жамоа Қозоғистон терма жамоасининг 5-6 футболчисини ўз сафига қўшиб олибди. Клуб олдига чемпионлик мақсади қўйилибди, ҳатто Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев ҳам ташриф буюрибди. Жамоанинг бўлажак мавсумдан мақсадлари катта, "Ордабаси" таркибида 6-7 нафар Қозоғистон терма жамоасининг ўйинчилари бор экан.

- Рўзиқул ака жамоага омад тилаймиз, Қатардан ғалаба билан қайтинглар...
-Тилаклар учун раҳмат, Қатардан юзимиз ёруғ бўлиб қайтиш насиб қилсин.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 19 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида "Ал Шабаб" клубига қарши ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Ордабаси"нинг мақсади жиддий экан. Клуб Қозоғистон чемпиони бўлмоқчи"