
Европа лигасининг 1/16 босқичидан ўрин олган "Зальцбург" - "Рома" баҳси мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ягона гол Капалдо томонидан киритилди. Ярим ҳимоячи 88-дақиқада Павлови узатган тўпни дарвозага жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Зальцбург" жавоб учрашуви олдидан кичик устинликка эга бўлиб олди. Иккинчи ўйин эса 24-февраль куни бўлиб ўтади.
"Ред Булл" – "Рома" 1:0
Гол: 1:0 – 88 Капальдо.
Ред Булл – Кен, Дедич, Соле, Павлович, Ульмер, Капальдо, Зайвальд, Сучич (Глух, 82), Гурна-Дуат, Окафор (Койта, 82), Фернандо Педро (Адаму, 60).
Рома – Руй Патрисиу, Смоллинг, Манчини, Рожер, Матич, Кристанте, Пеллегрини (Вейналдум, 74), Залевски, Дибала (Челик, 46), Абрахам (Белотти, 74), Эль-Шаарави.
Огоҳлантиришлар: Павлович (84), Койта (86), Рожер (90), Глух (90). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар