
"Специя" кеча жамоа устози Лука Готтини истеъфога чиқарди. Якшанба куни Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Специя" клуби "Ювентус"га қарши баҳс олиб боради. "Torinogranata.it" хабарига кўра, ушбу учрашувда специяликларни Фабрицио Лорьери бошқаради.

Леонардо Семпличи
Айни дамда клуб жамоанинг янги бош мураббийи сифатида Леонардо Семпличини танлаб олган ва у билан музокараларни давом эттирмоқда. СПАЛ жамоаси собиқ устози келаси ҳафтадан "Специя"да иш бошлаши кутилмоқда. У "Удинезе"га қарши ўйинга жамоасини тайёрлаши ва ушбу баҳсда дебют қилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар