
Словакия терма жамоаси Аугсбургда ўтказилган ўртоқлик учрашувида 3:1 ҳисобида Германия терма жамоаси устидан ғалаба қозонди. Словакияликлар биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборишди - ўйин бошида Марио Гомес пенальтидан ҳисобни очди. Лекин кейин рақиблари дарвозасига 3 марта тўп киритишди. Тўпларни Марек Гамшик, Михал Дуриш ва Юрай Куцкалар киритишди.
Яна бир ўртоқлик учрашувида Испания терма жамоаси Босния ва Герцеговина терма жамоаси устидан ғолиб келди. Ўйин 3:1 ҳисобида Испания терма жамоасининг ғалабаси билан тугади, Нолито дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Педро киритди.
Ўртоқлик учрашувлари:
Германия – Словакия – 1:3 (1:2)
Голлар: 1:0 – Гомес, 13 (пенальтидан); 1:1 – Гамшик, 41; 2:1 – Дюриш, 44; 3:1 – Куцка, 52.
Испания – Босния – 3:1 (2:1)
Голлар: 1:0 – Нолито, 11; 2:0 – Нолито, 18; 2:1 – Спахич, 29; 3:1 – Педро, 90. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар