date

"Аш-Шабаб" бош мураббийи: "Менинг ва жамоамнинг ягона мақсади - "Насаф"ни мағлуб этиш"

"Аш-Шабаб" бош мураббийи: "Менинг ва жамоамнинг ягона мақсади - "Насаф"ни мағлуб этиш"
Эртага Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Аш-Шабаб" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Беллашувдан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида саудияликлар устози Висенте Моренонинг фикрлари билан танишиб чиқинг:

"Бу босқичда кимга қарши тўқнаш келиш муҳим эмас. Гуруҳдан чиққан жамоалар кучсиз эмаслиги кундек аён.

Биз кейинги босқич ҳақида ўйламаяпмиз. Бор эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган. Менинг ва жамоамнинг ягона мақсади - "Насаф"ни мағлуб этиш.

Аммо шуни унутмаслигимиз керакки, рақиб ҳам жуда яхши клуб. Уларда ёшлар ва техник томондан кучли футболчилар тўп тепади.

Беллашувга тайёргарлик кўришга етарлича вақтимиз бўлмади. Бироқ ишончимиз комил, биз вазифани бажарамиз
", - деди рақиб бош мураббийи.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Аш-Шабаб" бош мураббийи: "Менинг ва жамоамнинг ягона мақсади - "Насаф"ни мағлуб этиш"