Остон Ўруновнинг легионер сифатида Россиядаги икки йиллик фаолияти муваффақиятсиз чиққанидан мухлисларнинг хабари бор.
Майдон марказининг бир нечта нуқтасида фаол ўйнай оладиган, креатив қарорлари билан кўзга ташланган ҳужумкор футболчимиз “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” каби жамоаларда ўз ўрнини топа олмади.
Остон “Спартак” клубида дуч келган муаммоларку ўз йўлига, лекин мураккаб вазиятга тушиб қолганида уни ўз сафига қўшиб олган “Урал”ни ҳам жуда тез тарк этгани кўпчиликка тушунарсиз бўлди.
“Урал” бош мураббийи Виктор Гончаренко “Коммент.Шоу” каналига берган интервьюсида ўзбекистонлик футболчининг жамоадан кетишига нималар сабаб бўлганини айтиб берди.
- “Урал”нинг ғалабага тайёрлаш учун жамоа ичида оддий нарсаларни яратишимиз талаб этиларди. Остон билан буни уддалай олмадик. Ўрунов биз унинг тушунчаси бўйича қандай ўйнашимиз кераклигини кўрсатмоқчи бўлгандек тўп тепишга ҳаракат қилди.
Ўшандай ҳолатда йнга тушунча бердик. “Остон, гапни эшит, очколаримиз сони кам, сенинг самарадорлигинг ноль, шунга қарамай, сен гол ҳам урмаяпсан, тўпни қулай позициядаги шерикларингга ҳам узатмаяпсан. Доим дарвозадан узоқда қолиб кетяпсан, ўйиндан четга чиқиб қоляпсан”, дедик.
Мен унга кўпроқ очко жамғариб олсак, майдонда узоқроқ қолишга имкон беришимни, ҳозир эса майдоннинг маълум бир қисмида бажарилиши шарт бўлган вазифаларни уддалаши кераклигини тушунтиришга уриндим.
Бир, икки, уч маротаба кузатдим. Ўйинчи талабимни англагани йўқ.
Жамоадаги ҳамманинг дунёқарашини ўзгартира олдик, Остон эса буни тушуниб етгани йўқ. Ана ўшанда унинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини кўрдим, - деди Виктор Гончаренко.
Остон Ўрунов Екатеринбург клубида Россия Премьер-лигасида икки бор майдонга тушиб, жами 52-дақиқа тўп тепди. Шунингдек, мамлакат кубоги доирасидаги беллашувда атиги 27 дақиқа ўйнади.
Кейин томонлар ўзаро келишувга кўра, амалдаги шартномани бекор қилиб, хайрлашди. Ҳозир “Урал” жамоасининг ишлари яхши. Виктор Гончаренко шогирдлари 17-турдан кейин 21 очко билан мусобақа жадвалининг ўнинчи қаторидан жой олган.
Остон Ўрунов эса, ҳали ўзига расман янги жамоа топгани йўқ. Сўнгги маълумотларга қараганда, 22 ёшли футболчимиз “Навбаҳор” машғулотларида қатнашиб юрибди.
Остон Ўрунов аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, “шерлар” асосий таркибига киритилмаганидан кейин Наманган кўчиб ўтди. Профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланди.
Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафига қўшилди. Бу жамоадан Россияга йўл олди.
Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Истеъдодли футболчимиз ҳозирга қадар саккизта баҳсда қатнашиб, Мальдив ороллари ва Камерун терма жамоалари даврозасини ишғол қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи