Фото: Getty Images
Германиянинг Transfermarkt портали Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчилари рейтингини тузиб чиқди. Ушбу портал футболчиларнинг шартномаси ва трансфер қиймати маълумотларини аниқлашга ихтисослашган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси ва Италиянинг «Специя» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси саналади. Унинг трансфер қиймати 7 млн еврога баҳоланмоқда.
Иккинчи ўринни Москванинг ЦСКА клуби ва Қозоғистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов эгаллади. Кучли учликни Саудиянинг «Ан-Наср» жамоасидан ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов якунлади.
Марказий Осиёнинг энг қиммат 10 нафар футболчиси:
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон/Специя Италия) – 7 миллион евро;
Бахтиёр Зайнутдинов (Қозоғистон/ЦСКА) - 5 млн;
Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон/Ан-Наср) - 2,5 млн;
Азиз Ғаниев (Ўзбекистон/Шабаб Ал-Аҳли БАА) - 2 млн;
Отабек Шукуров (Ўзбекистон/Фотиҳ Қорагумрук Туркия) – 2 млн;
Игор Сергеев (Ўзбекистон/Тобол Қозоғистон) - 1,4 млн;
Нурали Алип (Қозоғистон/Зенит Россия) - 1,2 млн;
Александр Меркел (Қозоғистон/Ғозиантеп Туркия) - 1 млн;
Марат Бистров (Қозоғистон/Ахмат Россия) - 1 млн;
Иброҳимхалил Йўлдошев (Ўзбекистон/Нижний Новгород Россия) - 900 минг евро.
Қирғизистон миллий жамоасининг энг қиммат футболчиси Валерий Кичин (Енисей Россия) – 750 минг евро.
Туркманистон миллий жамоасининг энг қиммат футболчиси Руслан Мингазов (Китчи Ҳонгконг) – 550 минг евро. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?