09:36 / 22.02.2023
249

Странжа—2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 12 нафари кейинги босқичга йўл олди

Странжа—2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 12 нафари кейинги босқичга йўл олди
Саиджамшид Жаъфаров
Фото: IBА

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг иккинчи кунги жанглари якунланди.

21 февраль кунги баҳсларда 13 нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашди. Жанглардан бирида ўзбекистонлик боксчилар ўзаро тўқнаш келиб қолди. -71 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонликлар тўқнашувида Саиджамшид Жаъфаров Иқболжон Холдоровни мағлубиятга учратди.

Бекзод Ҳамидовнинг (-67 кг) рақиби рингга кўтарилмади ва Ўзбекистон вакили автоматик равишда кейинги босқичга йўл олди. Қолган жанглар ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Абдумалик Ҳалоков (-57 кг) Эквадор вакили Жан Кайседони таслим этди (5:0);
Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) Дмитрий Жашкевични (EБК) мағулубиятга учратди (5:0);
Мужибилло Турсунов (-63,5 кг) грузиялик Лаша Гагнидзедан устун келди (5:0);
Нурислом Исмоилов (-71 кг) жазоирлик Ячи Юсуф Исломни енгди (5:0);
Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг) ўзбекистонликлар тўқнашувида Иқболжон Холдоровни мағлуб этди (5:0);
Миразизбек Мирзахалилов (-54 кг) ирландиялик Дилан Иглесонни мағлуб этди (5:0);
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) Аргентина вакили Маркос Жоэлни енгди (5:0);
Бекзод Ҳамидовнинг (-67 кг) рақиби соғлиғидаги муаммо сабаб рингга чиқмади ва Ўзбекистон вакили кейинги босқичга йўл олди;
Шаҳзод Музаффаров (-54 кг) бразилиялик Пабло де Хесусдан устун келди (5:0);
Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) болгариялик Кристиан Димитровни енгди (3:2);
Одилжон Аслонов (-80 кг) Бразилия вакили Вандерлей Перейрани мағлубиятга учратди (5:0);
Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг) люксембурглик Мишел Ерпелдингни енгди (5:0).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Странжа—2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 12 нафари кейинги босқичга йўл олди