20:22 / 22.02.2023
430

Странжа—2023. Бугунги баҳслардан сўнг 8 нафар ўзбекистонлик боксчи кейинги босқичга йўл олди

Фото: Instagram

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг учинчи кунги жанглари якунланди.


22 февраль кунги баҳсларда ҳозирга қадар 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Жанглардан бирида ўзбекистонлик боксчилар ўзаро тўқнаш келиб қолди. -75 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонликлар тўқнашувида Аълохон Абдуллаев Абдулазиз Абдупаттаевни мағлуб этди.

Супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов ушбу босқичда АҚШ вакили Жошуа Эдвардсга қарши жанг қилди. Осон бўлмаган жангда Баҳодир 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг:

  • Шунқор Абдурасулов (-60 кг) туркиялик Айкол Мизанни мағлуб этди (5:0);
  • Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) даниялик Абдулло абу Арабни енгди (5:0);
  • Атҳамжон Муҳиддинов (-60 кг) Испания вакили Каталино Варгасни таслим этди (5:0);
  • Мужибилло Турсунов (-63,5 кг) қозоғистонлик Ертуган Зеинулиновдан устун келди (5:0);
  • Дилшод Абдумуродов (-60 кг) ҳиндистонлик Вариндер Сингҳни ютди (5:0);
  • Баҳодир Жалолов (+92 кг) АҚШ вакили Жошуа Эдвардсни мағлубиятга учратди (5:0);
  • Ҳавасбек Асадуллаев (-75 кг) франциялик Морено Фендерони енгди (4:0);
  • Аълохон Абдуллаев (-75 кг) ҳамюрти Абдулазиз Абдупаттаевни мағлуб этди (3:0).

22 февраль кунининг кечки баҳсларида Ўзбекистон вакили Нозимахон Бултурова (-52 кг) рингга кўтарилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Странжа—2023. Бугунги баҳслардан сўнг 8 нафар ўзбекистонлик боксчи кейинги босқичга йўл олди