ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг агент сифатида манфаатларини ҳимоя қилаётган отаси Хорхе “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта билан учрашди.
Манбаларнинг таъкидлашича, учрашув чоғида томонлар учта масалани муҳокама қилган. Улардан энг асосийси, Мессини “Барселона”га қайтариш масаласидир. Шунингдек, клуб ўзининг афсонавий футболчисига эҳтиром кўрсатиши лозимлиги ҳам муҳокама мавзу бўлган.
Томонлар кўриб чиққан учинчи масала Леонинг акаси Матиас билан боғлиқ. Матиас яқинда Каталония клуби, хусусан, Лапортани кескин танқид қилиб, Лео энди “Барселона” қайтмаслигини таъкидлаган эди.
Айтиш лозимки, Мессининг келажак фаолияти мавҳум бўлиб турибди. Хорхе Месси ПСЖ билан янги шартнома бўйича музокара ўтказиб, ўзаро келиша олмаган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар