Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича "кичик жаҳон чемпионати" деган ном олган "Странжа" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада қўшни Қозоғистон вакиллари яхши натижа қайд эта олмаяпти. Терма жамоа бош мураббийи Мирзагали Айтжанов ушбу муваффақиятсизлик ва Конкабаев нима учун Жалолов билан рингга чиқмаганига изоҳ берди.
"Фақатгина Камшибек Конкабаев ва Нурканат Райис турнирга биринчи рақамли боксчилар сифтида борди. Қолган таркибнинг аксари ёшлардан иборат. Катта ўртасидаги мусобақада уларнинг иштирок этиши яхши тажриба бўлади. Конкабаевнинг қўлида жароҳат бор эди. Ўзингиз яхши биласиз, энг кучли боксчига қарши жангда жароҳат катта рўл ўйнайди. Шунинг учун биз унинг соғлиги борасида таваккал қилмасликка қарор қилдик. Ўйлайманки, Камшибек бошқа турнирларда ўзининг кучини исботлашига ҳали имкони бўлади.
Кечаги жанглар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда халқаро тажрибага эга бўлмаган ёш боксчилар беллашди. Ҳозир уларни танқид қилишга сабаб кўрмаяпман. Улар учун энг муҳими катталар ўртасидаги мусобақада тажриба йиғиш. Олдинда бизни куда кўп ишлар кутиб турибди. Менинг фикримча Темирҳан Тезек (67 кг) яхши жанг ўтказди. У мағлуб бўлди деб айта олмайман. Албатта у ҳали яна қўшади. Ишонаманки, кейинги турнирларда муҳлисларимизни ҳурсанд қилиш учун барчасини қиламиз", - деди мураббий Sports.kz сайтига берган интервьюсида.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?