date
views 436

“Барселона” 6 футболчини танлаб олди. Қолганлар сотилади!

“Барселона” 6 футболчини танлаб олди. Қолганлар сотилади!

“Барселона” раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибни тубдан янгилашга қарор қилди. Бу орқали клуб хўжайинлари маошлар фондини 200 миллион еврогача қисқартиришни кўзламоқда.

El Nacional нашрининг таъкидлашича, бош мураббий Хави Эрнандес ўзига керак бўлган олти нафар футболчини танлаб олган. Бу рўйхатга  Роберт Левандовски, Рональд Араухо, Педри, Гави, Жюль Кунде ва Андреас Кристенсен киритилди.

Қолган барча футболчилар бўйича таклиф бўлса, клуб уларни қўйиб юборади. “Барселона” жорий мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритишга яқин турибди.

Шунга қарамай, раҳбарият таркибни янгиламоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” 6 футболчини танлаб олди. Қолганлар сотилади!