21:21 / 25.02.2023
324

ПФЛ директори: “Бизда футбол клубига кимдир келади, катта қарзга ботириб кетади, кейинги келган одам эса ...”

Фото: ПФЛ


Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев “Андижон” клуби билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

“Сўнгги ҳафтада тишимизни тишимизга қўйиб чидадик. Берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб кетди. 2 йил олдин тадбиркор Журъат Қувватов ҳали клубни қабул қилиб олмасдан туриб, биз у киши ва ҳокимият вакиллари билан кўришганмиз. Фақатгина вилоятнинг пулини ейдиган жамоадан кўра, бошқа жамоа, ҳозирги “Андижон-СГС”га эътибор қаратиш керак деганмиз. Ўша пайтлар бу жамоа “Андижон-2” сифатида фаолият юритарди. Лекин ҳокимиятдагилар вилоят обрўси тушиб кетади, нима қилиб бўлса ҳам “Андижон”ни ушлаб қоламиз дейишган эди.

Натижада тадбиркор охирги 2 йилда клубни аввалги қарзларини тўлашга мажбур бўлди. Бизда футбол клубига кимдир келади, катта қарзга ботириб кетади, кейинги келган одам эса футболни ривожлантиришга эмас эски камчиликларни тўғрилашга вақт сарфлайди. Қувватов ўша қарзларга сарфлаган пулларини стадион ва прожекторга ишлатишга тайёр эди бошида. Агар шу ишларни қилганда, бугун “Андижон”да яхши стадион ҳам бўларди, прожекторлар ҳам бўларди.

“Андижон-СГС” 4,5 миллиардга жамоа ташкил қилди. Катта “Андижон”ни бюджети эса 36 миллиард. “Андижон-СГС” 4,5 миллиардни ҳукуматдан олмайди, ўзи топади. “Андижон”ни шу йил легионерларга сарфлаган пули 6 миллиардни ташкил этади. У клуб эса кичик бюджет билан 30-35 нафар академиядан чиққан йигитларга таяниб, катта мақсад қўйган.

Масалан, “Андижон” “Истиқлол” стадионида ўйнайди-а? Шу стадион билан биринчи бўлиб ким келишди? “Андижон-СГС” келишган. Шундан кейин “Андижон” клуби уларнинг устига бориб, биз вилоятнинг катта жамоасимиз, биз стадионда ўйнаймиз деди. Бунақа бўлиши керак эмас.

“Андижон-СГС”даги ёш йигитлар эртага вилоят жамоасига, ўзбек футболига фойдаси тегишига ишонаман”, — Диёр Имомхўжаев.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПФЛ директори: “Бизда футбол клубига кимдир келади, катта қарзга ботириб кетади, кейинги келган одам эса ...”