"Қайрат" бош мураббийи Кирилл Кекер "Пахтакор"га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Пахтакор"га меҳмондорчилик ва яхши рақиблик учун раҳмат айтаман. Умуман олганда ёмон ўйин бўлмади. Кўп голлар гувоҳига айландик. Бу ўйин чемпионат олдидан икки жамоага кўп хулосаларни берди, деб ўйлайман", - дейди Кирил Кекер.
- Орқа чизиқ вакиллари ҳужумчиларга тўпни тўғридан-тўғри узатмаларни амалга оширишди. Бу айнан бугунги баҳс учун танланган услубмиди?
- Турли вариантларни излаб кўрдик. Ҳимоядаги хатоларни кўра олдик. Ҳужумчилар ўзларининг кучли томонларидан фойдаланишлари талаб этилганди. Ўйиндан олдин шунга яраша кўрсатма берилганди.
- "Қайрат"да бразилиялик ҳужумчи ўзини кўрсатди. "Пахтакор"нинг ҳужумига қандай баҳо берасиз?
- "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Бу кўриниб турибди. Чемпион жамоа, ҳаракатлар ҳам шунга монанд. "Қайрат"га келсак, таркибимизда легионерлар билан бирга маҳаллий ёшлар ҳам ҳаракат қилди. "Пахтакор"нинг йиғинлардаги сўнгги 3та учрашувини кузатдик. Олдинги чизиқда кучли ижрочиларга эга. Кимнидир ажратиб кўрсата олмайман.
Албатта 4та тўп ўтказиб юборганимиз ёқимсиз бўлди. Демак ишлайдиган жиҳатларимиз бор. Йигитлар билан хотиржам ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.
- Ёзда жавоб ўйини бор. Тўғри ҳали мавсум бошланмаган, шу боис ўйин ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмагандир. Ёзда "Қайрат" қандай кўринишда бўлади?
- Қандай ҳолатда бўлишини кўрамиз. Тез орада бизда чемпионат бошланади. Клуб доим юқори ўринларга курашади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг