ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тингани йўқ. Бунга кўп жиҳатдан 24 ёшли ҳужумчининг Париж клубидаги ҳолатидан норозилиги ва тезроқ Мадридга кўчиб ўтишни истаётгани асос бўлмоқда.
Todofichajes нашрининг таъкидлашича, Килиан Мбаппе “Реал” вакиллари ўз шартларини маълум қилган. Манбанинг ёзишича, франциялик ҳужумчи “Қироллик клуби” ўзи билан бирга Ашраф Ҳакимини ҳам трансфер қилишини сўрамоқда.
Қизиғи шундаки, марокашлик ўнг қанот ҳимоячиси аслида Мадридда туғилган ва футбол сирларини “Реал”да ўрганган. Ҳакими “Қироллик клуби”нинг асосий таркибига кира олмаганидан кейин Дортмунднинг “Боруссия”сига ижарага берилди. Кейинчалик эса, “Интер”га сотиб юборилди.
Килиан Мбаппенинг яқин дўтсларидан ҳисобланган Ашраф Париж клубида 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг