231
"34 та жанг ўтказган бўлса нима қилибди?". Отабек Ҳолматовнинг жиддий рақибга қарши баҳс олдидан фикрлари
Профессионал боксда дебют жангини 2021 йил 13 август куни ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) ўтказиб, рақибини муддатидан олдин мағлуб этган Отабек Ҳолматов (10-0, 9КО) қисқа фурсатда катта ўсишга эришди. У 5 ойда кетма-кет 9 та жанг ўтказиб, барча рақибларини нокаутга учратгач, WBА рейтингида кучли 10 таликка кириб олган эди.
2022 йилнинг 26 март куни у ҳали мағлубиятга учрамаган ва ўзидан рейтинги юқори бўлган Андрианик Григорянга (ўша вақтда 14-0) қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Бу ғалаба уни ўз вазн тоифаси WBА рейтингида 2-ўринга кўтарилиб олишини таъминлади. Энди эса Отабекнинг қаршисида яна бир кучли рақиб, рейтинг пешқадами, британиялик Томас Патрик Уорд (33-0-1, 5КО) турибди.
4 март куни Британиянинг Ньюкасл шаҳрида жойлашган "Ньюкасл" аренасида ўтказилаган бокс оқшомида Ҳолматов мезбон боксчи Томас Патрик Уорд тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилади. Ушбу баҳс ярим ўрта вазнда WBА жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор жанги сифатида белгиланган. Яъни ғолиб боксчи чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятини қўлга киритади.
- Ассалому алайкум! Оҳирги жангингизда ҳам ҳали мағлуб бўлмаган боксчи устидан ғалабага эришган эдингиз. Шундан сўнг деярли 1 йил танаффус бўлди. Бу нима билан боғлиқ?
- Ассалому алайкум! Ҳа, деярли бир йилдан бери жанг ўтказмадим. Қайсидир маънода бу мен учун яхши бўлди. Ушбу даврда бир қанча кучли боксчилар билан спарринг қилдим. Келаси жангда ҳали буни фойдаси бўлади, деб ўйлайман.
- Томас Патрик Уордга қарши баҳс аслида олдинроқ бўлиши белгиланган эди, кейин яна вақти кўчирилди. Бу сизнинг тайёргарлик жараёнинггизга жиддий таъсир кўрсатмадими?
- У билан жангим 2 марта қолдирилиб, бошқа санага кўчирилди. Бу тайёргарлик кўришимга таъсир кўрсатмади. Худо хоҳласа 4 март кунига жанг бўлади. Шу кунга насиб қилган экан. Нимаики бўлса, ҳаммаси яхшиликка албатта.
- Ҳозирда вазн борасида қандай ҳолатдасиз? Жанггача яна неча килограмм ташлашингиз керак?
- Вазн ташлашга деярли қийналмайман. Ҳали жангга қадар 4, 5 кило вазн йўқотишим керак. Аллоҳ куч қувват беряпти. Осон ишни ўзи йўқ. Меҳнат билан, қийинчиликда қилинган ишни ўзига яраша роҳати ҳам бўлади.
- Рақибингиз мезбон боксчи, қолаверса 34 та жанг ўтказган ва ҳали мағлуб бўлмаган. Шунингдек, у рейтингда ҳам пешқадам ҳисобланади. Бу сизни чўчитмаяптими?
- Йўғе, ҳеч ҳам чўчиганим йўқ. Аксинча, шу даражага етганимдан ҳурсандман. Ёшлигимдан шу йўлда меҳнат қилиб келмоқдаман. 34 га жанг ўтказган бўлса нима қилибди? Биз мусулмонмиз, Аллоҳдан сўраб, яхши инсон бўлиб, ота-онамизни доусини олсак, ҳаммаси яхши бўлади.
- Жангга тайёргарлик жараёнида машҳур Жервонта Дэвис билан ҳам спарринг қилдингиз. Ушбу спарингда ундан устунлик қилдингизми? Умуман олганда бу қандай бўлди?
- Ўз вазнида нокаутчи боксчи ҳисобланган Жервонта Дэвис жуда яхши инсон. У билан 10 маротаба спарринг ўтказдим. Рингда бир биримизни қийнадик. Машҳур бўлса уни ҳам, мени ҳам иккита қўлимиз бор. Спарринглар жуда қизиқарли бўлди. Худо хоҳласа буни самарасини ҳам кўрамиз. Ҳозирда жуда яхши формадаман. Ғалаба бизники бўлади Инша Аллоҳ.
- Қизиқарли суҳбат учун катта раҳмат. Бўлажак жангингизда омад тилаб қоламиз!
- Сизга ҳам раҳмат. Барча юртдошларимиз, муҳлислар дуо қилиб туринглар. Жангда чиройли ғалаба қозонган ҳолда, жаҳон чемпионлик камари учун даъвогар бўлишга бор кучим билан ҳаракат қиламан.
Жалол Ахмедов суҳбатлашди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?