Сурия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Марк Вотте эртанги Ўзбекистонга қарши учрашувдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз Тошкентда эканлигимиздан хурсандмиз. Турниргача 8 та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Уларда 5 марта ғалаба қозониб, 3 марта мағлубиятга учрадик. Мақсадимиз – терма жамоага яхши ўйинчилар етказиб бериш.
Биз олдимизга иккита мақсад қўйганмиз. Ярим финалига етиб бориш ва Жаҳон чемпионатига чиқиш", – деди Марк Вотте.
- Суриядаги зилзиладан сўнг футболчиларнинг тикланиши қандай бўлди?
- Албатта, бу ёмон ҳолат. Ушбу авлод қийин даврда ўсган ва ер қимирлаши ҳам катта таъсир ўтказди. Мен ўйинчиларга 5 кун дам бердим ва 2 кун оилалари даврасида бўлишди.
- Сурия терма жамоасидан аввал Марокаш ёшларини бошқаргансиз. Бу терма жамоадаги кўп футболчилар Жаҳон чемпионатида ҳаракат қилди. Бу борада нима дея оласиз?
- Қилган меҳнатларимиз самара бергани қувонарли. Сурия футболчиларини ҳам Европага юбориш ниятимиз бор. Уларда салоҳият катта.
- Жамоани кўпроқ маҳаллий футболчилардан йиғдингиз. Бу Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли бўладими?
- Суриялик ўйинчилар бутун дунёда бор. Биз Дания, Россия, умуман, Европадан барча ўйинчиларни йиғишга ҳаракат қилдик. Маҳаллий футболчилар ва легионерларни уйғунлаштирдик. "Герта"да ўйнайдиган Мустафо Абдулативни чақирдик.
- Ўзбекистон ҳақида фикрингиз қандай? Кучли ва кучсиз чизиқлари борми?
- Ўзбекистон – мезбон ва гуруҳ фаворити. Биринчи рақибимиз ҳам айнан Ўзбекистон. Бу рақиб билан ўйинга тайёрмиз.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг