19:20 / 01.03.2023
141

Қатар U-20 термаси бош мураббийи: "Эронлик футболчилар жисмоний тарафлама кучли"

Қатар U-20 термаси бош мураббийи: "Эронлик футболчилар жисмоний тарафлама кучли"

Қатар U-20 терма жамоаси бош мураббийи Иньяки Абадия Осиё Кубоги мусобақаси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди. 

- Жаноб мураббий, сизнинг жамоангиз турнирга қандай тайёргарлик кўрди?

- Ҳаммага ҳайрли кун, биз тайёргарликни январь ойидан бери давом эттирмоқдамиз. Ҳозир эса уни тугатиб, Ўзбекистонга ташриф буюрдик. Бизни бу ерда жуда илиқ кутиб олишди.

- Эрон терма жамоаси жисмоний жиҳатдан жуда кучли. Уларга қарши кечадиган ўйинда қандай услубда ўйнамоқчисизлар?

- Жамоамизда энг кучли ўйинчилар йиғилган ва улар ҳар бир рақибга қарши ўйнашга тайёр. Ўрганишлар жараёнида Эрон терма жамоаси футболчилари жисмоний тарафлама кучли эканлиги гувоҳига айландим. Биз ўтказган йиғинларимизда футболчиларимнинг жисмоний ҳолатини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратдик.

- Қатарда кўпчилик ушбу авлоддан жуда катта натижалар кутмоқда, чунки ҳозирги авлод жуда маҳоратли ва ажойиб ўйинчиларга эга. Шу таркибдаги ўйинчилар турнирда ўзини кўрсата оладими ва футболчилар порлаб чиқишини кутсак бўладими?

- Бу жамоа аввалроқ бор-йўғи бита катта турнирда иштирок этган. Шахсий кутаётган натижаларим – футболчилар ҳар бир учрашувда ўзларининг яхши ўйинини намойиш этишлари керак ва ҳар бир учрашувдан сўнг натижаларни кўраверамиз.

- Асосий таркибда жароҳатланган ўйинчилар борми?

- Барча футболчиларимиз ертага бўлиб ўтадиган учрашувга тайёр.

- Қатар терма жамоасининг мусобақадаги мақсади қандай, аниқроғи, терма жамоа учун натижа муҳимми ёки ўйинчилар тажриба орттиришими?

- Қатар терма жамоасида аниқ тизим бор. Барча ёш тоифасидаги терма жамоалар бош термага энг яхши ўйинчиларни етказиб беришни мақсад қилган ва U-20 терма жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Биз катта тизимнинг бир қисмимиз, лекин натижа ҳам биз учун муҳим роль ўйнайди.

"B" гуруҳи доирасидаги Қатар – Эрон учрашуви бугун Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида 19:00 да старт олди. 


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар U-20 термаси бош мураббийи: "Эронлик футболчилар жисмоний тарафлама кучли"