22:06 / 01.03.2023
295

U-20 Осиё кубоги. Ироқ бош мураббийи: "Энди барча эътиборимизни Ўзбекистон билан ўйинга қаратамиз"

U-20 Осиё кубоги. Ироқ бош мураббийи: "Энди барча эътиборимизни Ўзбекистон билан ўйинга қаратамиз"

U-20 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Индонезия - Ироқ (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ироқ бош мураббийи Эмад Муҳаммад қатнашди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз?
- Худога шукур ғалаба қозондик, биринчи учрашув жуда муҳим ва қийин бўлиши аниқ эди. Барча жамоалар биринчи учрашувга яхши тайёргарлик кўришган. Биринчи тайм биз учун қийин ўтди, икккинчи таймда эса ўзимизнинг ўйинимизни бошладик ва 2-3та яққол голли вазиятга эга эдик. Эндиликда барча эътиборимизни иккинчи учрашувга қаратилган, Ўзбекистон билан бўладиган учрашув қийин кечиши аниқ.

- Ўйинчиларингизга баҳо бериб ўтсангиз. Улар ёш бўлишига қарамай тартибли ўйин кўрсатишди?

- Йигитлар мени қувонтиришди, улар ёш бўлишига қарамай яхши ўйин намойиш этишди. Шамуннинг қизил карточкаси ҳақида фикр билдира олмайман, бу ҳакамнинг қарори ва у муҳокама қилинмайди. Ундан кўра биз барча эътиборимизни Ўзбекистон билан бўладиган учрашувга қаратамиз, чунки у ерда плей-офф босқичига йўлланма ўйналади. Қизил карточка олган ўйинчимизни, ўрнига бошқа бир футболчини майдонга туширамиз, жамоадаги барча 23 футболчи бир хил даражада.

- Жамоангиз бир киши кам бўлишига қарамай иккита тўп фарқи билан ғалаба қозондингиз, бу рақиб кучсизлигини англатадими?
- Рақиблар биринчи таймда яхши имкониятларга эга бўлдик, бизнинг ўйинчилар биринчи таймни яхши бошлашмади, лекин биз ўйинчимизни йўқотганимиздан сўнг хавфли вазиятлар ярата бошладик. Рақибимиз кучсиз эди деб ҳисобламайман.

- Ҳужумда техникаси юқори ўйинчиларингиз бор экан, лекин кейинги учрашувда асосий таркибдаги футболчисиз ўйнайсизлар, Ўзбекситонга қарши кечадиган учрашувда, ҳужум чизиғида қандай "сюрприз" тақдим эта оласиз?

- Ҳар бир учрашувга ўзимизнинг режа бор, улар биздан кейин учрашув ўтказишади ва бу бизга устунлик беради, қизил карточка олган ўйинчимизни бошқа ўйинчига алмаштирамиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 Осиё кубоги. Ироқ бош мураббийи: "Энди барча эътиборимизни Ўзбекистон билан ўйинга қаратамиз"