16:53 / 02.03.2023
132

Хитой U-20 бош мураббийи: "Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак"

Хитой U-20 бош мураббийи: "Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак"

Хитой U-20 бош мураббийи Антонио Пуче Висенте 1-тур доирасидаги Японияга қарши баҳс олдидан журналистлар саволларига жавоб берди.

"Биз бу ерда бўлиб турганимиздан хурсандмиз, пандемиядан сўнг яна бундай мусобақаларнинг қайтиши кувонарли. Ушбу турнир терма жамоамиз учун катта синов бўлади. Футболчилар ўзини яхши кўрсатишига умид қиламан", – дея гап бошлади хитойликлар мураббийи.

- Хитой терма жамоасиниг мусобақага қандай тайёргарлик кўргани ҳақида қисқача гапириб ўтсангиз...

- Турнирга тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлди. Йиғин ўтказдик ва мана ҳозир Тошкентдамиз ва эртага бизни биринчи учрашув кутиб турибди.

- Эртанги рақибингиз жуда кучли жамоа. Уларга қарши қандай ўйнамоқчисизлар?

- Биринчи учрашувдаги рақибимиз Япония жуда кучли терма жамоа. Японияликлар ҳар доим тартибли ўйин кўрсатиши билан ажралиб туришади. Японияликлар таркибида иқтидорли ўйинчилар кўп. Бизнинг йигитлар яхши тайёргарлик кўришган, эртанги учрашувда футболчилар яхши рақобат кўрсата олишади деб ўйлайман. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, турнир ўйинчилар учун тажриба майдони бўлади. 

- Жамоангиздан қандай натижа кутмоқдасиз?

- Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак, кейинчалик эса қадамма-қадам мақсадимиз сари интиламиз. Мақсадимиз – ярим финалга чиқиш.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой U-20 бош мураббийи: "Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак"