Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Қатардаги жаҳон чемпионатидаги ғалаба қозонгани шарафига футболчилар ва мураббийлар учун 35 та тилла билан безатилган айфон сотиб олди. Бу ҳақда телефонларни безаш билан шуғулланувчи "Benjamin Lyon" компанияси раҳбари Бенжамин Лён маълум қилди.
"Мессига 35 та олтин айфон 14 етказиб бериш шараф эди. У уларни жамоадошлари ва мураббийлар штабига жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонгани учун совға сифатида буюртма қилган”, — деб ёзди у Месси билан тушган суратини эълон қилиб.
Телефоннинг орқасига футболчилар номи ва Аргентина терма жамоасидаги рақами ёзилган.
"The Sun" нашрининг ёзишича, Месси ушбу совғаларга тахминан 175 минг фунт (деярли 200 минг евро) сарфлаган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Тунги клубдаги танишув, психотроп моддалар ва 10 минг долларга пулланиши керак бўлган фарзанд
Германияда сиёсатчи нацистлар шиори учун жаримага тортилди
Энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди